Японияда тез ёрдам вертолёти денгизга қулаб тушди. Қурбонлар бор (видео)

Олам

image

Кеча, 6 апрель куни Япониянинг тез ёрдам вертолёти Цусима ороли яқинидаги денгиздан топилди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.

Маълум қилинишича, вертолёт бортида олти киши, жумладан, беморлар ва шифокорлар бўлган. Улардан уч нафари ҳалок бўлган.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизмати маълумотларига кўра, ҳаво кемаси бир кун олдин тушдан кейин диспетчерлар билан алоқани йўқотган. Ўшанда вертолёт Цусима аэропортидан Фукуока префектурасидаги шифохона томон йўл олган.

Тез ёрдам чақирилган шифохонанинг аниқлик киритишича, вертолёт парвоз қилганидан ўн дақиқа ўтиб, у билан алоқа узилган.

Билдирилишича, қирғоқ қўриқлаш хизмати авария тафсилотларини аниқламоқда. Кейинроқ, терговга Япония Транспорт хавфсизлиги кенгаши терговчилари қўшилиши ҳам кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркиянинг Муғла вилоятида тез ёрдам вертолёти шифохона биноси устига қулаб тушганди. Вертолёт бортида икки учувчи ва икки тиббиёт ходими бўлган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония тез ёрдам вертолёти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг