Японияда тайфун туфайли 230 дан ортиқ рейс бекор қилинди
Олам
−
27 Август
2821Японияда “Шаншань” тўфони яқинлашгани сабабли 230 дан ортиқ рейс бекор қилинди. Бу ҳақда аэропортлар ва авиакомпаниялар мониторинг хизматлари маълумотларига таяниб ТАСС хабар берди.
Тахминларга кўра, эртага, 28 август куни эрталаб тўфон Окинава префектураси оролларига яқинлашади, кечқурун эса жануби-ғарбий Кюсю оролига етиб боради.
Нашрга кўра, бу чоралар, биринчи навбатда, Кюсю оролидаги аэропортларга таъсир қилади. Темирйўл операторлари, шунингдек, мумкин бўлган бекор қилиш ва кечикишлар ҳақида огоҳлантирмоқда. “All Nippon Airways” 28 дан 30 августгача 80 та рейсни бекор қилган.
“Тўфон ҳозирда Амами оролларига (Окинава префектураси) яқинлашмоқда ва шимоли-ғарбга Кюсю, шунингдек, Япониянинг асосий ороли Хонсю томон силжиши мумкин”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияда дўкондан қайчи ғойиб бўлгани сабабли мамлакат аэропортида 36 парвоз бекор қилиниб, 201 рейс кечиктирилганди.
LiveБарчаси