Японияда йўқолган қайчи сабаб рейслар бекор қилинди
Олам
−
21 Август
11785Японияда дўкондан қайчи ғойиб бўлгани сабабли мамлакат аэропортида 36 парвоз бекор қилинди, 201 рейс кечиктирилди. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 август куни эрталаб Хоккайдо префектурасининг янги Титосе аэропорти ички рейснинг жўнаш жойидаги дўкондан йўқолган қайчи билан боғлиқ хавотир туфайли бир неча соат хавфсизлик хизмати тинтувлари ўтказилган ва бунинг оқибатида юзлаб саёҳатчилар билан тартибсизликлар юзага келган.
Билдирилишича, потенциал террорчи қайчини олиб, самолёт бортида қурол сифатида ишлатиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар бўлган.
“Катта тирбандлик ва навбатлар юзага келди, чунки жўнаш залида йўловчилар хавфсизлик хизматидан қайта ўтишга мажбур бўлди. Расмийлар йўқолган буюмни топишга уриниб кўрди, қайчи эса эртаси куни ўша дўконнинг ўзидан топилди”, дейди воқеага гувоҳ бўлган шахс.
LiveБарчаси