Японияда сўнгги 10 йилликдаги энг кучли сув тошқини юз берди (видео)

Олам 6828
image

Бугун, 4 июль куни Япониянинг жанубий минтақалари Кумамото ва Кагосима префектурасида кучли ёмғир ёғиши натижасида сув тошқинлари юз берди. Бу ҳақда NHK хабар берди.

Япония метеорология агентлиги Кумамото ва Кагосима префектураларидаги фавқулодда вазият муносабати билан огоҳлантириш билан чиққан.

Бир соат давомида Кумамото префектурасига 100 ммдан кўпроқ ёғин тушган. Метеорологлар бу сўнгги 10 йилликдаги энг кучли тошқин эканини таъкидламоқда.

Кумамото жанубидаги Кума дарёси тошиб, дарёни юқиб кетган. Қутқарув хизматлари 100 дан ортиқ қўнғироқ бўлганини айтяпти.

Сув оқими бир нечта уйни оқизиб кетган ва 10 дан ортиқ одам билан алоқа узилиб қолган.

BBC маълумотига кўра, Япония ҳукумати Кагосима, Кирисима ва Айри шаҳарларидан деярли 800 минг кишини эвакуация қилишга кўрсатма берган. Тошқиндан энг кўп пастликдаги аҳоли пунктларида яшовчи одамлар жабрланди.

Эслатиб ўтамиз, июнь охирида Украина ғарбидаги қатор вилоятлар ҳам сув тошқинидан жабр кўрганди. Натижада 22 мингдан ортиқ бино ва иншоотлар зарар кўрган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 172
Рейтинг: 3.1
t
×