Японияда коронавируснинг онадан чақалоққа юқиши билан боғлиқ илк ҳолат аниқланди
Олам
−
23 Март 2021
3010Японияда биринчи марта коронавирус инфекциясининг онадан янги туғилган чақалоққа юқиши мумкин бўлган ҳолат аниқланди. Бу ҳақда NHK телеканали тадқиқотчиларга асосланиб хабар берган.
Япония педиатрия жамияти аъзолари мамлакатдаги 1 100 та тиббиёт муассасаларидан олинган маълумотларни ўрганган.
Уларга кўра, ўтган йилнинг август ойи охирига қадар Японияда COVID-19 юқтирган оналардан 52 нафар чақалоқ дунёга келган.
Янги туғилган чақалоқлардан бирида коронавирус аниқланган, аммо телеканал маълумотларига кўра унинг соғлиғига ҳеч нарса таҳдид солмайди.
Шу каби бир нечта ҳолатлар бошқа мамлакатларда ҳам аниқланган.
Бироқ, экспертлар гуруҳи раҳбари, профессор Мориока Ичиро бундай ҳолат жуда кам учрашини ва коронавирус юқтирган чақалоқларда енгил аломатлар бўлишини таъкидлаган.
Мутахассис ҳомиладор аёлларни етарли даражада вирусга қарши чораларни кўришга чақирган.
Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг ноябрь ойи охирида Сингапурда ҳомиладорлик пайтида COVID-19 юқтирган аёлдан коронавирусга антитаналари бўлган бола туғилган.
Онанинг сўзларига кўра, шифокорлар унга ўзининг антитаналари йўқолганини ва улар янги туғилган чақалоққа ўтган бўлиши мумкинлигини айтишган.