Японияда коронавирусдан бассейнда ҳимоя қиладиган ниқоб ихтиро қилинди (фото)

Interesting

image

Япониянинг Konami Sports  компанияси коронавирусдан бассейнда ҳимоя қиладиган ниқоблар ишлаб чиқаришни бошлади. Бу ҳақда кеча, 6 июнь куни “Асахи” газетаси маълум қилди.

Ниқоблардан сузиш мактабларида фойдаланиш режалаштирилган. Чунки у ерда мураббийлар баланд овозда машғулот ўтишади ва болаларни сувда ўзларини тутишга ўргатишади.

Ўнта ниқобдан иборат тўпламнинг баҳоси 29 минг иена ёки 260 долларга баҳоланди.

Маълумот ўрнида, Японияда бассейнлар 1 июндан ўтказилади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда 17 минг киши коронавирусни юқтириб олган. 915 бемор ундан вафот этган бўлса, 14,9 минг киши даволанган.

Аввалроқ, Reebok спорт маркаси нафақат атмосферадаги зарарли зарралардан ҳимоя қиладиган, балки эгаларини кислород миқдори ва бошқа ҳаётий кўрсаткичлар тўғрисида хабардор қилиб турадиган учта прототип ниқобни ишлаб чиққан эди.


Tags

Rate Count

140

Rating

3

Rate this article

Share with your friends