Японияда хотинига бир кунда 100 марта қўнғироқ қилган эркак ҳибсга олинди
Олам
−
10 Сентябрь
7895Японияда хотинига кунига 100 марта қўнғироқ қилган ва шунчаки жим туриб, гапирмаган эркак ҳибсга олинди. Бу ҳақда “Sora News” хабар берди.
Нашрга кўра, аёлнинг телефонига номаълум рақамдан қўнғироқлар кела бошлаган. Шу билан бирга, линиянинг нариги томонидаги одам шунчаки жим турган ва оғир нафас олган. Япониялик аёл кун давомида 100 та шундай қўнғироқни қабул қилган.
Охир-оқибат у полицияга ёрдам сўраб мурожаат қилган. Тергов жараёнида телефонда безорилик қилган эркак аёлнинг эри экани маълум бўлган. Шундан сўнг, эркак ҳибсга олинган ва шахсни таъқиб қилишда айбланган. Эр ушбу ҳаракатини хотинига ўз севгисини жим қўнғироқлар орқали изҳор қилмоқчи бўлгани билан изоҳлаган.
“Мен хотинимни яхши кўраман ва ҳеч нарса демасдан унга қўнғироқ қилдим”, деб тан олган у.
Полициянинг маълум қилишича, эр-хотин бирга яшаган ва бу ҳолат улар билан боғлиқ биринчи шундай ҳодиса сифатида қайд этилган.
LiveБарчаси