Японияда ғойиб бўлган спортчи, оғир ҳаёт тарзи сабаб қочиб кетгани маълум бўлди

Спорт 3385
image

Уганда делегацияси таркибида Японияга борган 20 ёшли Юлий Секитолеко тезюрар поездда қочиб кетгани маълум бўлди.

Хабарларга кўра, оғир атлетика бўйича терма жамоа аъзоси, мамлакатга қайтишни истамаслиги ҳақида мактуб ёзиб қолдирган. Бундай қарорга келишига у ердаги оғир ҳаёт тарзи сабаб бўлган. Юлий ўз делегацияси аъзоларидан юкларини рафиқасига беришларини сўраган.

Оғир атлетикачининг йўқолиши коронавирус учун тест топшириш вақтида аниқланган. Спортчи меҳмонхонада бўлмаган. Кейинчалик эса, Японияда тезюрар поездга чипта сотиб олгани маълум бўлган.

Секитолеко Уганда терма жамоаси билан биргаликда мусобақа олдидан ташкил этилган ўқув-машғулот йиғинида иштирок этиш учун Изумисано шаҳрига келган. Спортчи Токиода бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларининг иштирокчилари қаторига киритилмаган ва 20 июль куни ўз ватанига қайтиши керак бўлган.

Аввалроқ, Изумисано шаҳри (Осака префектураси) маъмурияти полиция билан биргаликда Секитолекони қидириш ишларини давом эттираётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 95
Рейтинг: 2.9
t
×