Японияда ҳукуматга бўлган ишонч даражаси кескин пасайиб кетди

Олам 4830
image

Бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги Япония ҳукуматининг рейтинги 27 фоизга тушиб кетди. Бу ҳақда , дея хабар беради "Майнити" газетаси ёзмоқда.

Жорий йилнинг 6 май куни ўтказилган ўтказилган тадқиқотда ҳукуматнинг ишонч даражаси 40 фоизни ташкил этди.

Шу билан бирга, ҳукуматнинг ишончсизлик рейтинги 45 фоиздан 64 фоизгача кўтарилди. Бунга асосий сабаб Токио бош прокурори Хирома Курокава атрофидаги жанжал бўлди. У шунингдек, мамлакатнинг прокуратура тизимидаги иккинчи шахс бўлиб, мамлакат бош прокурори лавозимига асосий даъвогар эди. 

Мамлакатда мавжуд фавқулодда ҳолат режимига қарамай, прокурор Курокава таниқли журналистнинг олдига икки марта борган. У ерда яна икки нафар мухбир билан бирга у пул тикиб, мажонг ўйнади. Японияда қимор ўйинлари тақиқланган. Бундан ташқари, сўнгги уч йил ичида бундай учрашувлар ойига икки ёки уч марта бўлиб ўтганлиги маълум бўлди. Бир ставка 20 минг иендан (тахминан 186 доллар) ошмагани айтилмоқда.

Вазиятнинг аянчли томони шундаки, бу воқеалар парламентда прокуратура тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишларни муҳокама қилиш пайтида рўй берди. Мухолифат эътиборини тортган қоидалардан бири пенсия ёшини узайтириш эди. Мухолиф партияларнинг фикрига кўра, ушбу тузатиш прокурор лавозимида яхши танилган Курокава ҳукумати учун киритилганди. Бош вазир аллақачон вазият ўзгариши муносабати билан қонун лойиҳаси қайта кўриб чиқилишини айтди. Курокава эса 22 май куни истеъфога чиқди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 117
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×