Қиморга бўлган қизиқиши сабаб Токио прокурори истеъфога чиқди
Олам
−
21 Май 2020
6474Токиода коронавирус сабабли фавқулодда вазият режими жорий этилган. Аммо шунга қарамай, қимор ўйнаган ва унинг кетидан жанжал кўтарган шаҳар прокуратураси раҳбари Хирому Курокава истеъфога чиқишга мажбур бўлди.
NHK телеканали берган маълумотларга кўра, Курокава май ойида “Sankei” газетаси журналистини у билан мажонг ўйнашга бир неча бор чақирган.
Шу боис прокурор ижарага олинган машинада шаҳар бўйлаб ҳаракатланишни афзал кўрди. Курокаванинг мажонгга бўлган муҳаббати сабабли катта жанжаллар келиб чиққан.
Эслатиб ўтамиз, май ойи ўрталарида Япония мамлакатнинг аксарият қисмида фавқулодда ҳолат режимини бекор қилганини эълон қилган эди.
Сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 16,3 мингдан ортиқ коронавирус ҳолати аниқланган. Инфекция оқибатида 768 киши вафот этган.