Японияда ҳам зилзила содир бўлди

Олам

image

Бугун, 7 январь куни Японияда 6,0 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат метрология агентлиги хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, зилзила эпицентри Тинч океанидаги олис Тори ороллари ҳудудида бўлган. Зилзила ўчоғи 420 км чуқурликда жойлашган.

Маҳаллий ҳокимият зилзила оқибатида содир бўлган вайронагарчиликлар ва вафот этганлар ҳақида маълумотларни тақдим этмаган. Шунингдек, цунами хавфи ҳам эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 январь куни Хитойнинг жануби-ғарбидаги Тибет мухтор округида ҳам 7,1 магнитудали зилзила содир бўлганди. Зилзиладан кейин сейсмологлар 49 та ер силкинишини қайд этган. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 130 киши жароҳатланган ва 95 киши вафот этган.

Силкиниш Ҳиндистон шимолидаги Бихар штатида ҳам сезилган, бироқ расмийлар вайронагарчилик аломатлари ҳақида хабар бермаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг