Япония яна Курилл оролларига даъво қилмоқда. Москва жавоб берди
Олам
−
29 Май 2021
17483Хорижий ОАВда СССР тўртта Жанубий Курилл оролларидан иккитасини Японияга беришни режалаштиргани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ушбу хабарларга Россия Ташқи ишлар вазирлиги ўз муносабатини билдирди. Вазирлик аввалги йиллардаги ёзма тарихий ҳужжатларни тарихчилар ўрганиши ва изоҳ бериши кераклигини таъкидлади.
Москва, шунингдек, Курил ороллари Иккинчи жаҳон урушидан кейин СССР таркибига киргани, тегишли халқаро ҳуқуқий ассога эгалиги ва орол устидан суверенитет ўрнатилганини билдирди.
Қайд этиш керакки, ушбу маълумотни тарқатган Япониянинг “Kiodo” агентлиги Совет Иттифоқи Коммунистик Партияси Марказий Қўмитасининг собиқ архивидаги материалларга асосланган.
Нашрга кўра, Япония Кунашир, Шикотан, Итуруп ва Хабомай оролларига даъво қилмоқда. Бунда у 1855 йилги "Савдо ва чегара тўғрисида"ги икки томонлама шартномага асосланган. Орадан бир қанча вақт ўтиб Токио ушбу ҳудудларни қайтаришни Россия Федерацияси билан Иккинчи жаҳон уруши охирида “ҳеч қачон имзоланмаган тинчлик шартномаси”ни тузиш шартига айлантирган.
Маълумот ўрнида, Россия 1905 йилда Россия-Япония урушидаги мағлубиятдан сўнг Сахалиннинг жанубий қисмини Японияга топширган. 1945 йил февраль ойида эса Совет Иттифоқи Япония билан урушга кириш эвазига Сахалин ва Курилл оролларини қайтариб олган.
LiveБарчаси