Япония ва Америка Хитой ортидан қўшма машғулот бошлади

Олам 8233
image

Бугун, 28 август куни Япониянинг Кюсю оролидаги Кумамото префектурасининг Ямато шаҳрида отиш амалиёти билан япон-америка қўшма машғулотлари бошланди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди. 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 сентябригача давом этадиган машғулотларда Япониянинг 1400 га яқин қуруқликдаги ўзини-ўзи мудофаа қўшинлари ва 700 га яқин АҚШ ҳарбийлари иштирок этади. 

Бугун журналистларга икки давлатдан 150 га яқин ҳарбий хизматчилар иштирок этган отишма амалиёти намойиш этилган. Машқлар давомида ҳарбийлар Американинг  “Javelin” танкга қарши ракета тизимларидан 2 минг метргача  бўлган масофадаги объектларни йўқ қилишни ишлаб чиққан.

Телеканалнинг қайд этишича, “Javelin” мажмуалари биринчи марта Япониядаги машғулотларда қўлланилмоқда.

Маълумот ўрнида, Хитой Тайвань атрофида давомли равишда ҳарбий машғулот ўтказиб келмоқда.

Хусусан, 2-3 август кунлари АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси Тайванга ташриф буюрди, бу эса Пекиннинг кескин муносабатига сабаб бўлди ва бунга жавобан орол атрофида кенг кўламли ҳарбий машғулотлар ўтказди. 

14-15 август кунлари эса сенатор Эд Марки (Массачусетс штати) бошчилигидаги делегация Тайванга келди. Унинг ортидан ҳам орол атрофида ҳарбий машғулотлар ўтказилди.

Кейинчалик 25 август куни Теннесси штатидан республикачи АҚШ сенатори Марша Блэкберн Тайванга келди. Хитой Блэкберннинг ташрифига муносабат билдириб, АҚШ Тайвань бўғози минтақасида тинчлик бўлишини истамаслигини қайд этди.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3
t
×