Япония Украинага дронлар юборади
Олам
−
19 Апрель 2022
8162Япония ҳукумати Украинага кимёвий моддалардан ҳимоя қила оладиган махсус кийим ва ниқоблар, шунингдек, дронлар кўринишида қўшимча ёрдам бермоқчи.
“Украина ҳукуматининг янги сўрови асосида Украинага кимёвий ҳимоя костюмлари ва ниқоблари, шунингдек, дронларни юборишга қарор қилинди. Мудофаа вазирлиги ва Япония ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари Украинага максимал даражада ёрдам кўрсатиш ниятида”, дейилган Япония Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг март ойида Япония Украинага зирҳли нимчалар, дубулғалар, иссиқ кийимлар, чодирлар, камералар, гигиена воситалари, қуруқ овқатлар, ўзини ўзи мудофаа қилиш кучлари генераторлари кўринишида ёрдам юборган.
Аввалроқ, Япония Бош вазири Фумио Кисида ва Швейцария Президенти, Ташқи ишлар федерал департаменти раҳбари Иньяцио Кассис Токиода бўлиб ўтган музокаралар якунида Украина атрофидаги вазият туфайли Россияга қарши санкциялар сиёсатини давом эттиришга келишиб олганди.
LiveБарчаси