Япония тарихида илк бор энг йирик кокаин партияси қўлга тушди
Олам
−
16 Апрель 2020 8051 1 дақиқа
Япониянинг “Киодо” агентлиги ўз манбаларига таяниб хабар беришича, мамлакат тарихидаги энг катта, оғирлиги 700 кг бўлган кокаин партияси божхона ходимлари томонидан ушланди.
Маълумотларга кўра, гиёҳванд моддалар озиқ-овқат маҳсулотлари ташийдиган кемадаги банан қутиларидан топилган. Манбаларга кўра, сўроқ пайтида экипаж аъзолари контрабандага алоқадорлигини рад этишган.
Таъкидланишича, қора бозорда партиянинг нархи 130 миллион долларга баҳоланмоқда. Маҳаллий божхона органларининг тахминларига кўра, контрабандага йирик халқаро синдикатнинг қўли борлиги мумкин.
Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь