Япония Россияга қарши санкцияларни кўпайтирди

Олам

image

Япония 25 нафар россиялик ва Россиянинг 81 ташкилотига қарши янги санкциялар пакетини жорий қилмоқда. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди. 

Таъкидланишича, рўйхатга Россия Федерацияси Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков ва унинг рафиқаси Татьяна Навканинг катта фарзандлари, ВЭБ давлат корпорацияси раиси Игорь Шувалов ва унинг қариндошлари, “Северстал”нинг асосий акциядори Алексей Мордашов, “Ростех” бош директори Сергей Чемезовнинг қариндошлари, Россия Президенти маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Сергей Кириенко, Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев, Россия Федерацияси Президентининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экология ва транспорт бўйича махсус вакили Сергей Ивановнинг ўғли, “Россия” банкининг эгаси Николай Шамалов ва унинг ўғли Кирилл, “Роснефть” раҳбари Игорь Сечиннинг ўғли Иван, “Транснефть” президенти Николай Токаревнинг қариндошлари ва тадбиркор Ротенберглар киритилган. 

Санкция киритилган компаниялар орасида Миасс автомобиль заводи, “Вимпел” кемасозлик заводи, Амур кемасозлик заводи, Ярослав кемасозлик заводи, “Красное Сормово” заводи, “Звёздочка” кемасозлик заводи ва бошқалар бор. 

Шундай қилиб, Япониянинг санкциялар рўйхатига Россиядан аллақачон 101 ном ва 130 ташкилот киритилган. 

Маълумот ўрнида, шу пайтгача Япония Россияга қарши бир нечта санциялар пакетини жорий қилди. Хусусан, у Россияни савдода энг қулай давлат қаторидан чиқариб ташлади ва жорий йилнинг 18 мартидан бошлаб 275 турдаги товарларни экспорт қилишни тақиқлади.

Аввалроқ, Россия Япония билан тинчлик шартномасини имзолаш бўйича музокараларни тўхтатгани ҳақида хабар берган эдик. Москва шунингдек, японияликларнинг Курил оролларига бориши учун берилган имтиёзларни ҳам бекор қилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

341

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг