Япония Россияга қарши келишувдан ажралиб чиқди – WSJ
Олам
−
03 Апрель 2023
21353Япония Россия нефтини баррели учун 60 долларлик чегарада сотиб олиш ҳақидаги G7 давлатларининг келишувига қарамай, Россиядан 60 доллардан юқори нархда нефть сотиб олишга қарор қилди. Бу ҳақда "The Wall Street Journal" хабар берди.
Нашрга кўра, мамлакат G7 давлатлари билан Россия нефтини 60 доллардан қимматга сотиб олмаслик ҳақидаги келишув бўйича истисно қилишга АҚШдан рухсат олган. Япония ҳукумати буни Россия энергия манбаларига кириш зарурлиги билан асослаган. Шу билан бирга, Россия табиий газининг Японияга экспорти нисбатан кичик экани ва бу Япониянинг барча импорт газига нисбатан 10 фоизни ташкил қилиши аниқланган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Япониянинг Россия энергия манбаларига боғлиқлиги Токионинг Россия билан урушда Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашига нисбатан иккиланишига сабаб бўлади.
Маълумот учун, G7 давлатлари ўтган йилнинг 5 декабридан бошлаб Россия нефти нархлари чегарасини баррели учун 60 доллардан, шу йилнинг 5 февралидан бошлаб эса нефть маҳсулотлари учун бир баррелига 100 ва 45 доллар (мос равишда премиум ва чегирма билан сотиладиган маҳсулотлар учун) миқдорида белгилаган эди. Япония G7 доирасида Россия нефтига нарх чегарасини жорий этишни қўллаб-қувватлади, аммо “Сахалин-2” лойиҳасидан нефть етказиб бериш бўйича имтиёзларга эришди.
Нодиржон Мадаминов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь