Япония, Россия ва БААга кетаётган мигрантларни ўқитиш учун махсус марказлар ташкил этилади

Жамият 1667
image

Ўзбекистонда Япония, Россия ва Бирлашган Араб Амирликларига ишга кетувчиларни тилга ва касбга ўргатиш марказлари очилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бугун, 14 сентябрь куни имзолаган “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида сўз боради. 

Унга кўра, 2021 йил 1 январга қадар:

•    Япония иш берувчилари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида “Япон тили ва касбий малака” тест маркази;

•    Россия Федерациясининг Пайвандчилик назорати миллий агентлиги билан ҳамкорликда Фарғона шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида пайвандчилар мактаби;

•    Бирлашган Араб Амирликларининг рекрутинг “Тadbeer” марказлари билан ҳамкорликда Гулистон шаҳридаги “Ишга марҳамат” мономарказида хизмат соҳасида фаолият кўрсатадиган ишчиларни тайёрлаш ўқув маркази;

•    Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда чет тилларига ўқитиш ва хизмат соҳаси бўйича касбга тайёрлаш ўқув марказлари ташкил этилади.

2021 йил 1 январдан бошлаб:

•    “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган сифатида рўйхатга олинган оила аъзоларига, улар меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижга чиқиб кетаётганда  микроқарзлар берилади;

•    микроқарзлар хорижда ишга жойлашиш (шу жумладан, йўл ҳақини тўлаш ва меҳнат фаолиятига рухсат олиш) билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн сўмгача миқдорда бир йил муддатга берилади;

•    микроқарз фоиз ставкасининг 14 фоизли пунктидан юқори бўлган қисми, лекин 21 фоиздан ошмаган миқдори Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан компенсация қилинади;

•    2021 йил 1 январдан бошлаб ташкиллаштирилган ҳолда хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш – ўзини ўзи банд қилган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турларига тенглаштирилади ҳамда ушбу шахсларга ўзини ўзи банд қилганлар учун белгиланган солиқларни тўлаш ҳамда пенсия миқдорини ҳисоблаш тартиби қўлланилади.
 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3
t
×