Япония Россия олтини импортига тақиқ қўйди
Олам
−
26 Июль 2022
3931Япония ҳукумати томонидан илгари қабул қилинган Россия Федерациясидан Японияга олтин олиб кириш тақиқи 1 августдан кучга киради. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Бу борада вазирликнинг янгиланган билдириш хати жорий йилнинг 1 августидан кучга киради”, дейилади хабарномада.
Ҳужжатга кўра, олтин импортини тақиқлаш Япония Вазирлар Маҳкамаси томонидан 5 июлда қабул қилинган қарор асосида, Россия Федерациясига алоқадор шахсларнинг активларини музлатиш чоралари доирасида жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг еттинчи санкциялар пакети ҳам Россия олтинига қарши чекловларни ўз ичига олган.
LiveБарчаси