Япония Россия олтини импортига тақиқ қўйди
Олам
−
26 Июль 2022
3932Япония ҳукумати томонидан илгари қабул қилинган Россия Федерациясидан Японияга олтин олиб кириш тақиқи 1 августдан кучга киради. Бу ҳақда мамлакат Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
“Бу борада вазирликнинг янгиланган билдириш хати жорий йилнинг 1 августидан кучга киради”, дейилади хабарномада.
Ҳужжатга кўра, олтин импортини тақиқлаш Япония Вазирлар Маҳкамаси томонидан 5 июлда қабул қилинган қарор асосида, Россия Федерациясига алоқадор шахсларнинг активларини музлатиш чоралари доирасида жорий этилган.
Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқининг еттинчи санкциялар пакети ҳам Россия олтинига қарши чекловларни ўз ичига олган.