Япония Путин ва Лавровнинг фарзандларига санкция киритди
Олам
−
12 Апрель 2022
4709Япония ҳукумати бугун, 12 апрель куни Украина атрофидаги вазият муносабати билан Россия Федерациясидан 398 киши ва 28 ташкилотга нисбатан қўшимча санкциялар жорий этишни маъқуллади. Бу ҳақда Япония Ташқи ишлар вазирлиги сайтида чоп этилган баёнотда айтилади.
Санкциялар, хусусан, Давлат Думаси депутатлари, Россия Ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони Николай Евменов, Қуруқликдаги қўшинлар бош қўмондони Олег Салюков, Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони Сергей Дронов, Аэрокосмик кучлар бош қўмондони Сергей Суровикин, “НПК Техмаш” АЖ, МКБ “Вимпел” ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг “хотини ва қизи”, Россия Президенти Владимир Путиннинг “қизи” деб ҳисобланувчи шахсларни ўз ичига олган.
Бундан ташқари, 12 майдан бошлаб “Сбербанк” ва “Альфа-Банк” активлари музлатилади ва Россия Федерациясига янги инвестициялар киритиш тақиқланди. 12 майдан бошлаб Россияга инвестиция киритиш фақат махсус рухсатномалар билан амалга оширилиши мумкин бўлади.
Япония Бош вазири Фумио Кисида 7 апрель куни Токионинг Москвага қарши янги санкциялар қўллаш ҳақидаги қарорини эълон қилганди.
LiveБарчаси