Япония парранда гриппи сабабли бир миллионта товуқни йўқ қилади

Олам 1507
image

Япониянинг Тиба префектурасида парранда гриппи авж олгани сабабли бир миллионга яқин товуқни йўқ қилишга қарор қилинди. Ушбу грипп тури жуда заҳарли экани айтилмоқда. Бу ҳақда "МИР 24" хабар берган. 

Таъкидланишича, юқумли касаллик "ўчоғи" Исуми шаҳридаги паррандачилик фермасида аниқланган. 

Қайд этилишича, Тиба 2020 йилда ушбу касаллик авж олгани аниқланган Япониядаги 13-префектура бўлган. 

Шунингдек, юқумли касаллик ушбу мавсумда биринчи марта пойтахт префектураси билан чегарадош ҳудудда аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Японияда жорий йил ноябрь ойининг бошларида парранда гриппи эпидемияси қайд этилган эди. Шу сабабли, бутун мамлакат бўйлаб аллақачон уч миллионга яқин товуқ йўқ қилинган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
t
×