Япония космик ҳарбий кучлар ташкил этишини эълон қилди

Олам

image

Япония фазовий кучлар ташкил этилишини эълон қилди. Япон космик армияси АҚШ космик кучларига қўшилиши маълум қилинди, Бу ҳақда Япониянинг “JB Press“ нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳозирги вақтда Япония космик армияси 20 кишидан иборат. Кунчиқар мамлакати бу ишни бошқа мамлакатларнинг мудофаа мақсадлари учун ташланган қадам деб атади.

Шунингдек, Япония космосдаги ҳарбий амалиётлар бўйича “Катта еттилик“нинг  “энг орқада қолган мамлакат“ эканлигини таъкидлайди. Аммо унинг космик тадқиқоти халқаро майдонда жуда ҳурматга сазовор.

“Космик операциялар бирлиги ташкил этилиши натижасида Япония ниҳоят бошланғич босқичга чиқди. Бу ишларда ортда қолишнинг сабаби Япония Конституциясида мустаҳкамланган “тинч космос“ моддаси эди“, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил декабр ойида АҚШ президенти Доналд Трамп Космик кучлар ташкил этилишини расман эълон қилган эди.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Япония Космик кучлар

Баҳолаганлар

56

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг