АҚШ Космик кучларининг янги логотипи намойиш этилди

Олам 1536
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп Twitter’даги ўз саҳифаси 2019 йил ташкил этилган мамлакат Космик кучларининг логотипини кўрсатди.

Логотипнинг четларига айлана шаклда “АҚШ Космик кучлари” ва “Ҳарбий-ҳаво кучлари вазирлиги” деб ёзилган. Айлана ичида Ер сайёраси акс этган. Марказда эса ёйнинг уч қисмини эслатиб юборувчи, юқрига йўналтирилган ва орбитага боғланган оқ рангли жисм тасвирланган. Қуйида рим рақамларида космик кучлар ташкил топган – 2019 йил келтирилган.

“Буюк ҳарбий етакчиларимиз, дизайнер ва бошқалар билан маслаҳатлашувдан сўнг, мен ажойиб армиямизнинг олтинчи бўлими бўлмиш АҚШ Космик кучларининг янги логотипини кўрсатишдан хурсандман!”, деб ёзган Трамп.

Космик кучлар — АҚШ қуролли кучларининг олтинчи тури ҳисобланади. Фазода ҳарбий операциялар ўтказиш унинг асосий мақсад ва вазифаларига киради. Айни пайтда унда 16 минг киши хизмат қилади.

Аввалроқ, Космик кучлар хизматчиларининг янги униформаси интернет фойдаланувчиларининг кулгисига сабаб бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Сарвар Анвар ўғли

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 23
Рейтинг: 2.8
t
×