АҚШ космик кучларининг янги формаси кулгига сабаб бўлди

Олам

image

Интернет фойдаланувчилари АҚШ космик кучларининг янги формасини баҳолашди. Кўпчилик унга “даҳшатли равишда кулгули”, дея таъриф берди. Улар ўз фикрларини ижтимоий тармоқларда қолдиришган.

Космик кучларнинг янги формасида яшил доғлар мавжуд. Айнан мана шу жиҳат интернет фойдаланувчилари орасида энг кўп кулгига ва эътирозга сабаб бўлди. Баъзилар янги форма ўрмончилар учун кўпроқ мос келишини айтишди. Бошқалар нима учун космосда камуфляж зарурлигига тушуна олишмаётганини таъкидлашди. Қолганлар бундай форма ёрдамида турли вазиятлардан чиқиб кетиш мумкин дейишди. Масалан, шарҳ қолдирганлардан бирининг фикрича, америкаликлар ушбу униформа билан “Юлдузлар жанги”даги фильмидаги эвоклар ирқи ҳужумидан яширинишлари мумкин.

“Очиқ фазода кулгили эканлигингизни ҳеч ким эшитмайди... Аввалига, бу ҳазил бўлса керак деб ўйладим... Мен кўрган энг аҳмоқона нарса бу — космосдаги камуфляж бўлса керак”, деб ёзилган шарҳнинг сўнгида.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Космос

Баҳолаганлар

180

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг