Япония қирғоқларида кимёвий танкер ағдарилиб кетди

Олам

image

Япониянинг Ямагути префектураси қирғоқларида Жанубий Корея байроғи остида сузган кимёвий танкер ағдарилиб кетди. Бу ҳақда NHK давлат телевидениеси хабар берди.

Маълумотларга кўра, Симоносэки қирғоқлари яқинида лангар қўйган KEYOUNG SUN кемасидан ҳалокат сигнали олинган.

Жанубий Кореянинг “Yonhap” ахборот агентлиги хабарига кўра, танкер кучли шамол ва баланд тўлқинлар туфайли Муцуре ороли қирғоқларига лангар қўйган.

Қайд этилишича, ҳодиса вақтида танкерда 11 нафар экипаж аъзоси бўлган: 8 нафар Индонезия, 2 нафар Жанубий Корея ва 1 нафар Хитой фуқароси, улардан 6 нафари қутқариб олинган.

“Kyodo” агентлиги хабарига кўра, яна беш нафар экипаж аъзосини қидириш давом этмоқда, қидирув-қутқарув ишларига авиация ва патруль катерлари жалб этилган.

Япония қирғоқ қўриқлаш хизматининг маълум қилишича, узунлиги 68,8 метр ва эни 10,6 метр бўлган танкерда 980 тонна акрил кислотаси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония танкер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг