Япония G7 етакчиларини атом бомбасидан омон қолганлар билан учраштирмоқчи 

Олам

image

Япония ҳукумати G7 саммити иштирокчиларининг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларидаги Америка атом бомбаларидан омон қолган японияликлар билан учрашувини ўтказиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда бугун, 15 апрель куни “Kyodo” агентлиги маълум қилди.

Учрашув жорий йилнинг 19-21 май кунлари Хиросимада бўладиган G7 саммити доирасида давлат раҳбарларининг Хиросимадаги портлаш оқибатларига бағишланган Тинчлик музейига ташрифи чоғида ташкиллаштирилиши мумкин. Айтилишича, Япония расмийлари шу йўл билан ядровий қуролсизланиш жараёнига туртки беришга умид қилмоқда. 

Маълумот учун, Хиросима ва Нагасаки атом бомбалари АҚШ томонидан Иккинчи Жаҳон урушининг охирида Япониянинг таслим бўлишини тезлаштириш учун расман эълон қилинган мақсад билан амалга оширилган. Улар инсоният тарихида ядро қуролидан жанговар фойдаланишнинг ягона намунаси ҳисобланади.

Хиросимадаги фожиа

1945 йил 6 августда Хиросимада Америка атом бомбасининг портлаши оқибатида 70 мингдан 100 минггача одам бир зумда ҳалок бўлган, кўплаб тирик қолганлар кейинчалик радиация касаллиги ва бомбардимоннинг бошқа оқибатларидан вафот этган. Сўнгги маълумотларга кўра, Хиросимада атом ҳужуми қурбонларининг умумий сони 308 минг кишидан ошди. Нагасаки 1945 йил 9 августда АҚШ томонидан бомбардимон қилинган. Портлаш пайтида унинг 70 мингга яқин аҳолиси ҳалок бўлган, шаҳар ер юзидан супирилиб ташланган. Ушбу фожиа қурбонлари сони 175 минг кишидан ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония G7 G7 саммити Хиросима

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг