Япония чет элликлар учун тўлиқ ёпилди

Олам 2197
image

Япония Ҳукумати дунёда аниқланган коронавирус мутациялари сабабли чет элликларнинг мамлакатга киришини бутунлай тақиқлади. Мамлакатда, ҳаттоки ишбилармонлар учун миграция имтиёзлари ҳам бекор қилинган. Бу ҳақда "NHK" телеканалига асосланиб хабар берилган. 

Таъкидланишича, коронавируснинг янги турлари кашф этилгани муносабати билан Япония Ҳукумати 2020 йил 28 декабрдан 2021 йил январь ойининг охиригача дунёнинг барча мамлакатлари ва минтақалари фуқароларига янги визалар беришни тўхтатган. 

Ҳозирда мамлакатга Японияда доимий яшовчи ва узоқ муддатли визалари бўлган фуқаролар ва чет элликлар ташриф буюриши мумкин.

Шунингдек, расмийлар тегишли икки томонлама шартномалар амал қилаётган (Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Сингапур, Малайзия ва бошқалар) 11 та мамлакат ва минтақалар ишбилармонлари учун миграция имтиёзлари таъсирини тўхтатишга қарор қилган. 

Сўнгги маълумотларга кўра, Японияда пандемия бошланганидан бери коронавирусга чалинган 300 мингдан ортиқ бемор қайд этилган. 3 минг 962 нафар бемор вафот этган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 78
Рейтинг: 3
t
×