Япония, АҚШ ва Жанубий Корея қўшма ҳарбий машғулот бошлади
Олам
−
13 Ноябрь
1501Бугун, 13 ноябрь куни Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Шарқий Хитой денгизида жорий йил июнь ойидан бери иккинчи бор “Freedom Edge” номли ҳарбий машғулотларни бошлади. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Нашрга кўра, “Freedom Edge 24-2” машғулотлари Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Мудофаа вазирлари томонидан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик бўйича имзоланган меморандумга мувофиқ ўтказилмоқда.
“Меморандум имзоланиши чоғида Япония, АҚШ ва Жанубий Корея Мудофаа вазирлари Корея яриморолида, Ҳинд-Тинч океани минтақасида, шунингдек, ундан ташқаридаги ҳудудларда тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшишга содиқлигини билдирди”, дейилади хабарда.
Машғулотларда Япония томонидан “Хагуро” эсминеци (ҳарбий кема тури), Orion P-3 патруль самолёти, F-15 ва Mitsubishi F-2 қирувчи самолётлари ҳамда Boeing E-767 иштирок этмоқда. Жанубий Корея томонидан икки эсминец, жумладан “Соэ Рю Сон Рён”, Orion P-3 патруль самолёти ва F-15 қирувчи самолётлари қатнашмоқда.
АҚШ томонидан эса атом авиаташувчиси, “Жорж Вашингтон”, “Higgins” эсминецлари, “McCampbell”, “Dewey”, Boeing P-8 Poseidon патруль ясси кемаси, F-15 ва F-18 қирувчи самолётлари, Boeing KC-135 транспорт танкерлари иштирок этмоқда.
Билдирилишича, машғулотлар давомида бешинчи авлод қирувчи самолётлари бир нечта соҳалардаги юқори даражадаги мудофаа инфратузилмасига интеграция қилинади. Бешинчи авлод қирувчи самолётлари ракетага қарши мудофаа, ҳаво ҳужумига қарши ва сув ости кемаларига қарши мудофаа бўйича комплекс машғулотларда, шунингдек, қароқчиликка қарши ҳарбий амалиётлар ва киберҳужумларга қарши ҳимоя машқларида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, август ойида АҚШ ва Жанубий Корея қўшинлари мудофаани мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли машғулотлар ўтказган эди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь