Япония АҚШ билан ракеталарни тутиб олиш тизимларини ишлаб чиқиш ниятида

Олам

image

Япония ва Америка Қўшма Штатлари икки давлат иттифоқи доирасида жиловлаш ва жавоб бериш имкониятларини кучайтириш, шу жумладан, гипертовушли қуролларни тутиб олиш тизимларини биргаликда ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қилиш бўйича ишларни давом эттириш ниятида. 
Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Ясуказу Ҳамада Пентагон раҳбари Ллойд Остин билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди. 

“Мудофаа характеридаги технологиялар ва қуроллар соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик мавзусига тўхталиб, биз гипертовушли технологиялардан фойдаланган ҳолда (ракеталарга – таҳр.) қарши туриш учун тутиб олиш усулларини биргаликда ишлаб чиқиш имкониятларини муҳокама қилишни кенгайтириш бўйича умумий фикрга келдик", деди Япония бўлими бошлиғи.

Ҳамаданинг таъкидлашича, у ва Остин дронлар соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олган.

2022 йил охирида япон ОАВлари Япония ва Қўшма Штатлар баллистик ракеталарни мавжуд ракетага қарши мосламалар етиб бўлмайдиган баландликларда йўқ қилишга имкон берадиган гипертовушли учувчи каллакка эга баллистик ракеталарни тутиб олиш технологиялари бўйича қўшма тадқиқотлар ўтказиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида ёзган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Япония

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг