Япония ҳам рус дипломатларини ҳайдади

Олам

image

Япония ҳукумати саккиз нафар россиялик дипломат ва Токиодаги савдо миссияси ходимларини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда бугун, 8 апрель куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Япония ташқи ишлар вазирлиги вакили маълум қилди.

“Биз Россиянинг Токиодаги элчихонаси ва савдо ваколатхонасининг саккиз нафар ходимини Япониядан чиқариб юборишга қарор қилдик”, деди у. 

ТИВ вакили тегишли қарорни амалга ошириш муддатлари ҳақида маълумот бермаган.

Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг ТАСС агентлигига айтишича, Москва бу қарор учун Токиога “тегишли жавоб” беради.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 4 апрель куни Россиянинг Берлиндаги элчиси Германия Ташқи ишлар вазирлигига чақирилиб, Россия дипломатик миссиясининг 40 нафар ходими мамлакатдан чиқариб юборилгани ҳақида огоҳлантирилган. Шунингдек, Париж россиялик 35 дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишини маълум қилган. 

Шунингдек, Испания 25 нафар, Дания эса 15 нафар рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди. 

Жорий йилнинг 29 март куни эса Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан Бельгия, Нидерландия ва Ирландия Россиянинг Украинага ҳужуми фонида россиялик дипломатларни чиқариб юборишини маълум қилган. Маълумотларга кўра, 21 нафар россиялик дипломат Бельгияни, 17 нафари Нидерландияни, тўрт нафари Ирландияни тарк этиши керак. Кейинроқ рус дипломатларини қувган давлатлар қаторига Австрия, Австралия ҳам қўшилди. Ушбу давлатлар мос равишда 3 ва 67 нафар россиялик дипломатга чиқиш эшикларини кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг