Январь-апрель ойларида хориждан юборилган пуллар 2 млрд долларни ташкил қилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Жорий йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонга келиб тушган халқаро трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 1,99 млрд. долларни ташкил этди. Бу ҳақда Марказий банк Матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 663 млн. долларга ёки 50 фоизга ошган бўлса, 2019 йилнинг мос даврига нисбатан эса 34 фоизга ошди.

Чет элга юборилган халқаро пул ўтказмалари миқдори 478 млн. долларга етди.

Натижада трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича ижобий сальдо қарийб 1,52 млрд долларга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Марказий банк

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг