Янгийўлда йўқолиб қолган 1,5 яшар боланинг жасади каналдан топилди

Жамият 23682
image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 1,5 ёшли уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолгани ҳақида хабар тарқалганди.

Йўқолиб қолган боланинг жонсиз жасади каналдан топилди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ`га Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Янгийўл тумани ИИБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 9 август куни соат тахминан 20:00 да Янгийўл тумани, Қўштепа МФЙда яшовчи фуқаро М.О. 2018 йил 16 октябрда туғилган набираси У.Р. уйдан номаълум томонга чиқиб кетиб, бедарак йўқолганлиги ҳақида мурожаат қилган.

Мазкур мурожаатга асосан туман прокурори ўринбосари Д.Азимов, туман прокурори катта ёрдамчиси Ж.Рустамов ва туман ИИБ тезкор ходимлари воқеа жойига чиқиб, воқеа жойини кўздан кечириб, ҳолат юзасидан тушунтириш хатлари олинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув давомида, Янгийўл тумани, Қўштепа МФЙ, Ўзбекистон кўчаси, 7-уйнинг орқа томонидан “Жўн ариқ” канали оқиб ўтганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, терговга қадар текширув давомида 2004 йил 2 августда туғилган вояга етмаган О.Х. Янгийўл шаҳар, “Файзобод” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналида ёши тахминан 1,5-2 ёш бўлган бола танаси сувда кўринганлиги, сувда сузишни билмаганлиги сабабли, бола мурдасини сувдан олиб чиқа олмаганлигини ўз тушунтириш хатида баён қилган.

Шу билан бирга, туман прокуратураси, туман ИИБ ва туман фавқулотда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда “Жўн ариқ” канали суви 3 соатга тўхтатиб қўйилиб, сувда бола мурдасини қидириш ишлари ташкиллаштирилди.

Бугун, 12 авгусут куни Янгийўл тумани, Мирзабобоев МФЙ, Оҳунбобоев участкасидан оқиб ўтувчи “Жўн ариқ” каналидан У.Р.нинг мурдаси жонсиз ҳолатда топилди.

Мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1089
Рейтинг: 3
Теглар
t
×