Янгийўлда юк автомобили ағдарилиб кетди

Жамият

image

М-39 йўлининг Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган қисмида юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 8 июнь куни соат 10:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган М-39 “Тошкент – Термиз” автомобиль йўлининг 828-километрида 1988 йилда туғилган ҳайдовчи К.Б. “Маз-516” русумли юк автомобилида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва автомобиль ағдарилган.

Қайд этилишча, ағдарилиш оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Юк автомобилига техник зарар етган.

Автомобилни йўлдан олиш чоралари кўрилиб, мазкур ЙТҲ юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Янгийўл

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг