Яна Хитой! Янгийўлда Хитой компанияси 120 млн долларлик завод қурмоқчи
Жамият
−
03 Март 2025 14232 3 дақиқа
Тошкент вилояти ҳокимлиги ва “Beijing China sciences runyu environmental technology co ltd” компанияси ўртасида имзоланган ҳамкорлик меморандумига мувофиқ Янгийўл шаҳрида қиймати 120 миллион АҚШ доллари бўлган чиқиндини қайта ишлаш заводи қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги маълум қилди.
Билдирилишича, мазкур лойиҳа ишга тушса, кунига 800 тонна чиқинди ёқиш орқали ишлайдиган электр станцияси аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди. Мазкур лойиҳани келгусида янада кенгайтириб, кунлик қувватини 4 минг тонна чиқиндини зарарсиз ёқиш, электр энергияси ишлаб чиқариш кўзда тутилмоқда. Яратилаётган иш ўрни 150 нафардан ортиқ. Станция тўлиқ қувват билан ишга тушганида, сармоявий миқдори 400 миллион АҚШ долларига етиши кутилмоқда.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги делегация айни пайтда Хитой Халқ Республикасининг пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб турибди. Бу ерда савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кучайтириш борасида бир қатор учрашувлар ўтказилмоқда. Маълум қилинишича, ҳозирда биргина Тошкент вилоятида 700 дан ортиқ Хитой капитали иштирокидаги қўшма корхона фаолият юритмоқда, уларда ўн минглаб ватандошимиз меҳнат қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги элчихонасида Зойир Мирзаев Шандун провинцияси тадбиркорлари билан мулоқот қилди. Музокараларда саноат, қурилиш, маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз борди. Шунингдек, аҳоли дам олиш масканлари, хиёбон ва истироҳат боғларини қайта тикланувчи энергияга ўтказиш, "Хитой тажрибаси" асосида қайта жиҳозлаш борасида томонлар фикр алмашди.

Музокараларда Шандун провинцияси илмий-оммабоп тадқиқотлар ассоциациясининг бош котиби Су Чжитсзюн, “Sky Success International Investment Co.” ва “Sky Asia International Investment Limited” компанияси директори Сун Хайфен, “Zhongru Ke Xinda Construction Group Co.” қурилиш компанияси бош директори Гао Сзюнхай сингари 10 дан ортиқ таниқли тадбиркор ҳам иштирок этди.
Ўзбекистон вакиллари кеча, 2 мартда куннинг иккинчи ярмида Анхой провинцияси Хефей шаҳрига жўнаб кетишди. У ерда ишлаб чиқариш қувватлари билан танишув, савдо-иқтисодий ва сармоявий музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ижтимоий тармоқларда Навоий вилоятидаги 31 та кон хитойликларга сотилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳолат юзасидан “Ер қаъридан фойдаланиш маркази” ДМ маълумот бериб, февраль ойида Ўзбекистонда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 31 та ер қаъри участкалари “E-auksion” савдо платформаси орқали 25,1 миллиард сўмга сотилганини, электрон савдоларда Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтган юридик мақомга эга 12 та МЧЖ ғолиб деб топилгани, уларнинг айримлари тўлиқ Ўзбекистон фуқароларига тегишли, айрим МЧЖ таъсисчиларининг ўртача 70 фоизи Ўзбекистон фуқаролари, фақат хорижий давлат, жумладан Хитой фуқароларига тўлиқ тегишли бўлган бирорта ҳам МЧЖ бунда ғолиб чиқмаганини эълон қилганди.
Ташкилот бунга исбот сифатида ғолиб деб топилган тадбиркорлик субъектларидан “Xinlong Mining Drilling” МЧЖ асосий таъсисчиси (70 фоиз) ҳамда “Zhonghuitong Mining” МЧЖ асосий таъсисчиси (97,6 фоиз) Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланишини мисол қилиб келтирган.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025