Янгийўлда ҳомиладор аёлни боғлаб қўйиб, босқинчилик уюштирган 5 киши ушланди

Жамият 10900
image

Жорий йилнинг 13 февраль куни Тошкент вилояти Янгийўл шаҳрида беш киши 20 ёшли қизнинг уйига бостириб кирди. Бу ҳақда Тергов департаменти маълум қилди.

Соат 03:00 ларда  номаълум шахслар юзларига ниқоб ва қўлларига резина қўлқоп кийган ҳолда Янгийўл шаҳар Файзли маҳалласи Маърифат кўчасида жойлашган 20 ёшли Нозима Ю.нинг яшаш хонадонига девордан ошиш йўли билан кирган.

Босқинчилар Нозима Ю.ни ҳаёт учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиш йўли билан қўрқитиб, юз қисмига бир маротаба уриб оғзини скотч ёрдамида беркитиб, қўшни ётоқхонада ухлаб ётган ҳомиладор 25 ёшли Юлдуз Д.нинг қўлларини скотч ёрдамида боғлаб қўйишган. Шундан сўнг улар Нозима Ю. ва Юлдуз Д.га тегишли жами 1320 АҚШ долларлик қимматбаҳо буюмларини босқинчилик йўли билан қўлга киритиб ҳодиса жойидан яширинган.

Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, ушбу жиноятни Зангиота тумани Зангиота ва Ўртаовул маҳаллаларида яшовчи 26 ёшли Қодирбек Т., 33 ёшли Лутфилла Ф., 24 ёшли Ҳусан С., 24 ёшли Дониёр Т. ва 23 ёшли Абдукарим А. содир этгани аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилоят ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Қодирбек Т., Лутфилла Ф., Хусан С., Дониёр Т., ва Абдукарим А.га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 444
Рейтинг: 2.9
t
×