Янгиланган WBC рейтингидан 8 нафар ўзбек боксчиси ўрин олди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) февраль ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Янгиланган рейтингга 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.

Эътиборлиси, ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан енгил вазн тоифасидаги Олимжон Назаров рейтингга киритилди ва 34-ўринни эгаллади.

Жадвалда энг яхши натижа биринчи ярименгил вазнда жанглар ўтказадиган Муроджон Аҳмадалиевга тегишли. Аҳмадалиев 55,3 кг да 3-ўринни банд этган.

Суперўрта вазн тоифасида фаолият олиб бораётган Бектемир Мелиқўзиев бир поғона юқорилаб, 12-ўриндан жой олди.

Рейтинг:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов 13-ўрин;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев 12-ўрин;

Суперярим ўрта вазн (69,8 кг): Исроил Мадримов 8-ўрин;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов 14-ўрин; Жаҳонгир Расулов 32-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 3-ўрин;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 34-ўрин;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматовда 5-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Бектемир Мелиқўзиев Муроджон Аҳмадалиев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг