Янгиланган WBC рейтингида ўзбек боксчиларининг ўрни қандай?
Спорт
−
19 Январь 2022
15974Бутунжаҳон бокс қўмитаси – WBC январь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди. Ундан 7 нафар ўзбекистонлик боксчи ўрин олган.
Ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари орасида энг яхши кўрсаткич Исроил Мадримовга (8-0-0) тегишли. У ўрта вазнтоифаси рейтингида 11-ўринни эгаллаб турибди. У WBA рўйхатида 1-поғонада бормоқда. Мадримов “Matchroom Boxing” компанияси томонидан Тошкентда ўтказилган бокс оқшомида ўрта вазн тоифаси жангчиси франциялик Мишель Сорони (35-3-1) 9-раундда техник нокаутга учратган эди.
Шунингдек, биринчи ўта енгил вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Ҳасанбой Дўсматов 16-ўринда қайд этилган.
Бундан ташқари Исломбек Пирманов (биринчи ярим енгил вазн) 40, Шоҳжаҳон Эргашев (супер енгил вазн) 21, Қудратилло Абдуқаҳҳоров (ярим ўрта вазн) 18, Азизбек Абдуғафуров (супер ўрта вазн) 28 ва Бектермир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) 40-поғонага жойлаштирилган.
Маълумот учун, IBF ва WBA чемпионлик камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев, Шаҳрам Ғиёсов ва Фазлиддин Ғоибназаров сингари боксчилар рейтингга киритилмаган.