Янгиланган WBA рейтингида 3 нафар ўзбек боксчиси етакчи бўлди

Спорт

image

Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) март ойи якунларига кўра янгиланган рейтингни эълон қилди. Унга кўра, рейтингга умумий 8 нафар ўзбекистонлик боксчи киритилди.

Февраль ойи рейтингида 1-ўринда бўлган Исроил Мадримов ҳозирда WBA чемпиони ҳисобланади. Мадримов чемпионлик жангида ютқазган россиялик Магомед Қурбонов 6-поғонани банд этди. Жермалл Чарло эса нафақадаги чемпион мақомида бўлиб турибди.

Рейтингда ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталаридан Ҳасанбой Дўсматов, Муроджон Аҳмадалиев ва Шаҳрам Ғиёсов ўз вазнида 1-ўринда қайд этилган.

Ярим енгил вазнда фаолият олиб бораётган Отабек Холматов эса чемпионлик жангида ютқазгач янгиланган жадвалда уч поғона пастлади. Февра ойи рейтингида 1-ўринда қайд этилган Холматов март ойи жадвалида 4-ўринни банд этди.

Рейтингдаги ўзбек боксчилари:

Ҳасанбой Дўсматов - (минимал вазн) 1-ўрин;

Муроджон Аҳмадалиев (биринчи ярим енгил вазн) - 1-ўрин;

Муҳаммад Шехов (биринчи ярим енгил вазн) - 10-ўрин;

Отабек Холматов (ярим енгил вазн) - 4-ўрин;

Ботир Аҳмедов (супер енгил вазн) - 7-ўрин;

Шаҳрам Ғиёсов (яримўрта вазн) - 1-ўрин;

Исроил Мадримов (супер ярим ўрта вазн) - вазн чемпиони;

Бектемир Мелиқўзиев (супер ўрта вазн) - 5-ўрин.


Мақола муаллифи

Теглар

Шаҳрам Ғиёсов Исроил Мадримов Бектемир Мелиқўзиев Муроджон Аҳмадалиев Ҳасанбой Дўсматов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made