Янгиланган IBF рейтинги эълон қилинди
Спорт
−
11 Август 2023
4384Халқаро бокс федерацияси (IBF) боксчиларнинг август ойи рейтингини эълон қилди. Эътиборлиси, рейтингдан жой олган ўзбекистонлик боксчилар ўтган ойдаги ўринларини сақлаб қолган.
Биринчи ярим енгил вазнда (55,3 кг) Муроджон Аҳмадалиев ва супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) Шоҳжаҳон Эргашев 3-ўринда қайд этилган бўлса, супер ярим ўрта вазн тоифасида (69,8 кг) Исроил Мадримов 8-ўринни эгаллади.
Маълумот учун, Аҳмадалиев навбатдаги жангини япониялик Томоки Камэдага қарши элиминатор мақомида ўтказади. Мазкур жанг ғолиби эса ҳозирда Марлон Тапалесга тегишли бўлган камар учун мажбурий даъвогарга айланади.
Шоҳжаҳон Эргашев эса IBF камари соҳиби пуэрто-риколик Сабриель Матиасга қарши чемпионлик жангида рингга кўтарилади. Ҳозирча ушбу жанг санаси номаълум. Шу йилнинг 15 август кунида Эргашев ва Матиас жанги учун промоутерлик савдоси ташкил этилади.
69,8 кг да Исроил Мадримов кейинги жангини WBA камари учун Эррол Спенсга қарши ўтказиши мумкин.
Эррол Спенс Теренс Кроуфордга мағлуб бўлганидан сўнг юқори дивизионга ўтади. Мадримовнинг менежери эса бу имкониятдан унумли фойдаланиб қолиш мақсадида мазкур жангни ташкил этиш борасида бош қотирмоқда.
LiveБарчаси