Янгиланган FIFA рейтингида Ўзбекистон бир поғона юқорилади

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Халқаро футбол федерациясининг (FIFA) янгиланган рейтингида 61-ўриндан 60-поғонага кўтарилди.

Ўзбекистон терма жамоаси сентябрь ойида 2 та ўйин ўтказиб, ҳар икки баҳсда ғалаба қозонди ва Жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичида мундиалга чиқиш имкониятларини яхшилаб олди.

Сречко Катанец шогирдлари Осиё жамоалари орасида ҳамон 8-поғонада бормоқда. Қитъа вакилларидан энг яхши натижа ҳамон Япония терма жамоасига тегишли бўлиб турибди. Кун чиқар юрт вакиллари рейтингда икки поғона юқорилаб, 16-ўринни эгаллади. Жаҳон чемпионати саралашида Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган Эрон 19, Қатар 44, БАА 69, Қирғизистон 106 ва КХДР 111-ўринда қайд этилган. 

Рейтингда Аргентина терма жамоаси етакчилик қилмоқда. Кучли учликка Франция ва Испания терма жамоалари киритилган.


Мақола муаллифи

Теглар

рейтинг Ўзбекистон Осиё Сречко Катанец

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made