Янги зилзиладан жароҳатланганлар сони эълон қилинди
Олам
−
21 Февраль 2023
17067Кеча, 20 февраль куни Туркиянинг Ҳатай вилоятида содир бўлган зилзила оқибатида 300 га яқин киши жабрланди, дея маълум қилди Соғлиқни сақлаш вазири Фаҳриддин Кожа. Бу ҳақда “TRT Haber” ёзмоқда.
Вазирнинг сўзларига кўра, жами 294 киши жабрланган.
“Улардан 18 нафари, афсуски, оғир аҳволда, биринчи тиббий ёрдам кўрсатилгач, ҳаво ва қуруқлик орқали Адана ва Дўртйўлга етказилди”, дейди Кожа.
Маълум қилинишича, янги зилзилалар оқибатида 4 киши ҳалок бўлган. Шунингдек, 3 та бино вайрон бўлган. Ҳозирда бу биноларда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Зилзила содир бўлган ҳудудда электр таъминоти ўчирилган.
Эслатиб утамиз, кеча, 20 февраль куни Ҳатай вилоятининг Дафна ва Самандағ туманларида 6,4 ва 5,8 магнитудали 3 дақиқалик интервал билан иккита ер силкиниши содир бўлди.
LiveБарчаси