Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда қанча чақалоқ туғилди?
Бу қизиқ
−
02 Январь 2023
9742Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида қанча чақалоқ дунёга келгани очиқланди. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича 2023 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, мамлакатда жами 1312 нафар чақалоқ дунёга келган.
Уларнинг:
• 687 нафари ўғил;
• 625 нафари қиз.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилган.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
• Қашқадарё вилояти (169 нафар);
• Наманган вилояти (137 нафар);
• Сурхондарё вилояти (133 нафар);
• Самарқанд вилояти (121 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (35 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Эътиборлиси, туғилганларнинг 7 нафари эгизакдир.
Айни пайтда шифокорлар гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Таъкидланишича, Ўзбекистонда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь