Янги йилнинг илк кунида неча чақалоқ туғилди? 

Жамият

image

2025 йил 1 январь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жами 1040 нафар чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

Уларнинг: 

  • 492 нафари ўғил; 
  • 548 нафари қиз. 

Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (154 нафар) қайд этилди. 

Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:  

  • Қашқадарё вилояти (119 нафар), 
  • Тошкент шаҳри (112 нафар), 
  • Самарқанд вилояти (101 нафар), 
  • Сурхондарё вилояти (89 нафар) банд этди.  

Энг кам туғилиш эса Навоий вилояти (18 нафар) ҳиссасига тўғри келди. 

Эътиборлиси, туғилганлар орасида 7 эгизак (жами 15 нафар бола) бор, яъни 12 нафари икки ҳомилалик, 3 нафари эса уч ҳомилалик эгизакдир.  

"Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда", дейилган хабарда. 

Маълумот учун, 2020 йилнинг шу даврида жами 1111 нафар, 2021 йилда — 1086 нафар, 2022 йилда — 1448 нафар, 2023 йилда — 1312 нафар, 2024 йилда — 1043 нафар чақалоқ дунёга келган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ 2025

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг