Янги йилни 30 кишидан кўп одам билан нишонлашга рухсат берилди

Жамият 7974
image

Республика махсус комиссияси Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг бироз барқарорлашганлигини инобатга олиб, Янги йил байрами муносабати билан 2020 йил 31 декабрь ва 2021 йил 1 январь кунлари тўйхона, меҳмонхона, ресторан ҳамда кафеларда 30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни коронавирусга ПЗР тест ёки экспресс-тест текшируви асосида ташкил этилишига истисно тариқасида рухсат берди

30 кишидан кўп бўлган кўнгилочар тадбирларни ташкил этувчи тўйхона, меҳмонхона, ресторан ва кафеларда:

  • шартнома асосида санитария-эпидемиология хизмати ходимларини жалб этган ҳолда эпидемиологик тартибларга риоя этилиши устидан назорат ўрнатилиши;
  • коронавирусга ПЗР тест натижаси бўлмаган ташриф буюрувчилар учун хусусий лаборатория ёки санитария-эпидемиология хизмати билан шартнома асосида жойида коронавирусга экспресс-тест текширувини йўлга қўйилиши талаб этилади.

Республика масус комиссиясининг ушбу қарори халқимизнинг байрам тадбирларини юқори кайфиятда нишонлашига шароит яратиб беришни кўзда тутади. Фуқаролардан байрам кунларида ўзлари ҳамда яқинларининг соғлиқларига бефарқ бўлмасдан, тиббий ниқоблардан тўғри фойдаланиб, қўйилган талабларга қатъий риоя этишлари сўралган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 180
Рейтинг: 3
t
×