Golden House шу йили ўз мижоз ва меҳмонларига ажойиб тарзда Янги йил кайфиятини улашади. 1 декабрдан бошлаб девелопердан ниҳоятда ёқимли байрамона акцияга старт берилади.
Ушбу байрам кунларида Golden House'нинг барча савдо офислари барча ташриф буюрганларни хурсанд қилади, Марказий савдо офисидаги арча эса нафақат ўйинчоқлари билан, балки янги уй учун зарур бўлган ўзгача совғалар билан безатилган. Golden House турар жой мажмуаларининг биридан ўз хонадонингизни харид қилиб, сиз девелопердан кўплаб фойдали ва ёқимли совғаларни қўлга киритасиз. Булар қаторида микротўлқинли ва мини печлар, чангюткичлар, газ плиталари, дазмоллар, буғли дазмоллар, блендерлар ва бошқа кўплаб хўжаликда керак бўладиган ёрдамчилар, шунингдек, Erkatoy дўконида севимли болакайларимиз учун ўйинчоқлар хариди учун ваучерларни санаб ўтиш мумкин.
Акция 2020 йилнинг 31 декабрига қадар амалда бўлади. Шу муддат давомида харид шартномасини расмийлаштириб, сиз Golden House'дан кафолатли тарзда Янги йил совғасини қўлга киритасиз.
Golden House савдо офисларининг манзилларини эслатиб ўтамиз:
Марказий савдо офиси: Мирзо Улуғбек тумани, Осиё кўчаси, 3-уй. Мўлжал: La Cantine ресторани Сайт:www.gh.uz Телефон: +998 (78) 150 11 11
Аммо бу совғаларнинг ҳаммаси эмас. Яқинларга совғалар тайёрлашнинг айни пайти, бу учун эса Riviera савдо-кўнгилочар маркази энг яхши жой бўлади, негаки айнан шу ерда девелопердан ғаройиб байрамона арча ўрнатилади. Дарвоқе, бу ушбу савдо марказидаги илк арча бўлади.
Ташриф буюрувчиларни Golden House рангларида безатилган, юлдуз ўрнига логотип ўрнатилган ўн беш метрли Янги йил тимсоли кутиб олади. Бироқ савдо-кўнгилочар марказининг кўрки шунинг ўзи эмас — арча олдидаги “одатий фотосуратларингиз” Instagram-саҳифангизга муносиб бўлиши учун бу ерда ёрқин фотоҳудуд ҳам бўлади. Ҳар ким тилла курсида, улкан ёрқин юлдузлар қуршовида ўзини селебритидек ҳис қила олади.
1 декабрь куни Golden House'дан Riviera СКМда илк улкан арча премьерасини ўтказиб юборманг (Олмазор тумани, Нурафшон кўчаси, 5). Янги йил кайфияти билан қувватланинг, эсдалик учун расмга тушинг ва ўз суратларингизни яқинларингиз билан ўртоқлашинг!