“Янги йилдан олдинги муҳим сиёсий ҳаракат”. Путин ва Байден нималарни гаплашди?
Олам
−
31 Декабрь 2021
8992Россия ва АҚШ етакчилари Владимир Путин ва Жо Байден кеча, 30 декабрь куни телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат аниқ ва мазмунли бўлган. Бу ҳақда Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков маълумот берди.
Давлат раҳбарларининг телефон мулоқоти Москва вақти билан кечки пайт бўлиб ўтган ва 50 дақиқа давом этган.
“Бугунги мулоқотдан мамнунмиз, чунки улар самимий, мазмунли, аниқ хусусиятга эга бўлди. Ва шуни айтишим мумкинки, умуман олганда, бу мулоқотнинг йўналиши анча конструктив бўлди”, деган Президент ёрдамчиси журналистларга.
Ушаковнинг таъкидлашича, Қўшма Штатлар Москвадан Вашингтонга ўтказилган иккита ҳужжатда баён этилган Россия хавотирларининг мантиқи ва моҳиятини тушуниш истагини намойиш қилган. Унинг сўзларига кўра, Путин ва Байден суҳбатга пухта тайёргарлик кўрган ва мулоқотни Янги йилдан кейин давом эттиришга келишиб олган.
“Янги йилга роппа-роса бир кун қолганида чинакам муҳим сиёсий ҳаракат бўлиб ўтди”, деган Ушаков.
Катта хато
Байден Путин билан суҳбатда эҳтимолий “кенг кўламли санкциялар” ҳақида гапирган, Россия Президенти бунга жавобан бу муносабатларнинг бутунлай узилишига олиб келиши мумкин бўлган катта хато бўлишини айтган. Россия раҳбари бундай санкциялар энг оғир оқибатларга олиб келишини қўшимча қилган ва Москва бу содир бўлмаслигига умид қилишини айтган.
Путин, шунингдек, Байденга Россия ўз хавфсизлигини таъминлашда Қўшма Штатлар қандай йўл тутса, шундай йўл тутишини айтган. Таъкидланишича, Путин Америка Президентига ушбу гапнинг асосий маъносини етказиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилган.
“Россиянинг кафолатланган хавфсизлиги”
Россия раҳбари Байден билан суҳбат чоғида АҚШ ва НАТОга берилган стратегик хавфсизлик кафолатлари бўйича ҳужжатларда белгиланган асосий тамойилларни батафсил баён қилган.
“Путин биз учун, албатта, бу уч йўналиш бўйича музокаралар муҳим эканини таъкидлади (Женевадаги икки томонлама музокаралар, Россия ва НАТО орқали Брюсселдаги музокаралар, ЕХҲТ орқали Венадаги музокаралар — таҳр.), лекин энг муҳими, бизга натижа керак ва биз Россия учун кафолатланган хавфсизлик кўринишидаги натижага эришамиз”, деган Президент ёрдамчиси.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Россия ва АҚШ Президентлари Владимир Путин ва Жо Байден телеконференцалоқа форматида икки томонлама музокаралар ўтказганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15