Янги йилдан иш ҳақи, пенсия ва стипендияларни ошириш режалаштирилмоқда

Жамият

image

2024 йилда бюджет ходимларининг иш ҳақи, пенсия ва стипендиялар миқдорини ошириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024−2026 йилларга мўлжалланган бюджетномасида маълум қилинган.

Давлат бюджети лойиҳасига кўра, келгуси йилда иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорларини ва айрим хизматларнинг тарифларини ошириш билан боғлиқ харажатларга 9,6 триллион сўм ажратиш кўзда тутилган.

Ҳужжатда келтирилишича, жорий йил охиригача шаклланган инфляция миқдори йил давомида бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи ва пенсия миқдорларининг оширилган фоизларидан юқори бўлган тақдирда, келгуси молия йилининг январь ойидан иш ҳақи ва пенсияларни ушбу фоизларга ошириш орқали компенсация қилиш тартиби жорий этилади.

2024 йилда мазкур тўловлар бўйича давлат бюджетининг жами харажатлари 20,5 фоизга ёки 26,94 триллион сўмга – 130,6 триллион сўмдан 157,57 триллион сўмгача оширилиши режалаштирилган (бу давлат бюджети барча харажатларининг 50 фоиздан ортиғини ташкил қилади). 

Бюджетномага кўра, 2024 йилда харажатларнинг ошиши жорий йилда иш ҳақи ва пенсияларнинг ошиши ҳамда 2024 йилда кутилаётган индексация, бюджет ташкилотлари ходимлари сонининг ўзгариши ва бошқа омиллар билан боғлиқ.

давлат бюджети-2023, иш ҳақи, пенсия, стипендия

Маълумот учун, 2023 йилда иш ҳақи ва пенсияларни оширишга 3,8 триллион сўм йўналтириш режалаштирилган эди, бироқ уларни индексация қилиш учун қўшимча 2,6 триллион сўм (жами – 6,4 триллион сўм) йўналтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

бюджет иш ҳақи пенсиялар стипендиялар бюджетнома

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг