Янги йил куни шифохоналар 24 соат ишлайди

Жамият

image

Янги йил байрами ва дам олиш саналарида тиббиёт муассасалари тун-у кун ишлайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Билдирилишича, Янги йил байрами муносабати билан берилган 4 дам олиш куни (30 декабрдан 2 январгача) давомида қуйидаги даволаш-профилактика муассасалари 24 соатлик режимда ишлайди. Уларда 40 минг нафар тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади: 

• 207 та туман ва шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникалари; 
• 1 минг 74 та оилавий поликлиникалар;
• туман, вилоят ва республика шифохоналари;
• ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари;
• тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Шунингдек, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади. Ушбу муассасалар зарур дори-дармонлар билан таъминланиб, захира ўринлари яратилган.Бундан ташқари, ушбу кунларда Ўзбекистон бўйича 2 минг 835 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида кун-у тун хизмат кўрсатади, 229 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жорий йил Янги йил байрами муносабати билан жамоат транспортларининг иш вақти бир кунга узайтирилиши хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Янги йил дам олиш шифохона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made