Янги йил оғир келди. Коронавирус юқтириш ва ўлим рекордга чиқди

Олам

image

2021 йилнинг биринчи ҳафтасида дунё бўйлаб жами 4,5 миллион киши коронавирусга чалинган. Бу 2020 йилнинг декабрь ойи сўнгги 7 кунига нисбатан 4 минг кишига кўп деганидир. Беморлар сони бўйича январь бошидаги ҳолат 2020 йилнинг июрь ойида ҳам қайд этилган эди. 

Маълумотларга кўра, юқтирганлар сонининг ҳафталик ўсиши пандемия бошланганидан бери энг паст даража – 5 фоизга камайган. 

Айни вақтда бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар 88 миллионни ташкил этмоқда. Улардан 23 миллиони, тахминан 26 фоизи ҳамон беморлар рўйхатида қолмоқда. Бироқ, бу маълумотлар у қадар ишончли эмас. Чунки, кўплаб давлатлар аллақачон расмий статистикани яширишни бошлаган. Декабрь ойи охирига келиб, соғайиб кетганларнинг улуши 56 фоиз бўлиб қолмоқда. 

Дунёнинг 18 та мамлакатида коронавирусга чалинганлар 1 миллиондан ошган. Уларнинг ярмида беморлар сони 2 миллиондан ошган. Касалликнинг асосий ўчоқлари эса АҚШ ва Европа мамлакатлари бўлиб қолмоқда. Одатдагидан тезроқ юқтириладиган британиялик штамм эса 40 дан ортиқ мамлакатга кириб боргани айтилмоқда. 

Америка ва Осиё

Қўшма Штатларда кунига 260 минггача юқтириш аниқланади. Бу мамлакатда эпидемиянинг иккинчи тўлқини қайд этилган апрель ойидаги энг юқори кўрсаткичлардан саккиз баравар ва июлдагидан уч баравар кўпдир. Январнинг илк ҳафтасида касалланганлар сони 8 фоизга ортган. Декабрьнинг сўнгги 7 кунида ушбу кўрсаткич 6,8 фоизни ташкил этганди. 

Юқтирилганларнинг умумий сони бўйича Қўшма Штатлардан кейин ўринда турадиган Ҳиндистон кунига 16,5 мингга яқин ҳолатни рўйхатдан ўтказмоқда – бу сентябрь ойининг энг юқори кўрсаткичларидан деярли беш баравар кам. 

Бразилиядаги вазият ҳам барқарорлашмоқда – кетма-кет уч ҳафта давомида у ерда кунига ўртача 36 минг ҳолат қайд этилган. 

Лотин Америкаси давлатлари орасида энг қийин аҳвол Колумбияда бўлиб, мамлакатда пандемия бошланганидан бери касаллик максимал даражага етди. Кунига 17 мингга яқин янги ҳолат аниқланмоқда. Бир ҳафта давомида у ерда тасдиқланган юқтириш ҳолатлари сони 5,7 фоизга ошди. Аргентинада, аксинча, кунлик ўсиш октябрь охиридаги даражага қайтди – 13 минг. 

Осиёда эпидемия жараёни Индонезияда ўсиб бормоқда – 6 январь куни у мамлакатда 9 мингга яқин янги ҳолат қайд этилди, бу пандемия даврида мамлакат учун энг юқори кўрсаткич эди. Шу билан бирга, республикада қатъий чеклов чоралари амал қилмоқда ва машҳур курортлар ёпиқ. Декабрнинг биринчи ярмида ҳар куни 30 мингдан ортиқ юқтирган одам аниқланган Туркияда бу касаллик деярли уч бараварга камайди.

Европа

Европанинг аксарият мамлакатларида, таътил кунларидаги қаттиқ чекловларга қарамай, касаллик даражаси тобора ўсиб бормоқда. 

Буюк Британияда кунига 62 мингдан ортиқ юқтирган одам рўйхатга олинади, қироллик бу кўрсаткич бўйича АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Сўнгги бир ойда қиролликда бирданига 1 миллион юқтириш ҳолати аниқланди. Шу билан бирга, мамлакатда ҳозирда 1,4 миллионга яқин одам хаста. Бу пандемия бошланганидан буён юқтирилганларнинг ярмига яқини. 

Буюк Британиядаги вазият коронавируснинг янги турини тарқалиши билан мураккаблашди. Мутахассисларнинг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, янги штамм 50-70% кўпроқ юқадиган бўлиши мумкин.  Ҳокимият Англияда учинчи карантинни эълон қилишга мажбур бўлди. 

Германияда октябрь ойининг ўрталаридан бери аниқланган ҳолатлар сони кунига 17 мингдан пастга тушмади. Мутахассисларнинг фикрича, сўнгги кунларда мамлакатда таътил сабаб тестлар камроқ ўтказилган ва барча ҳолатлар қайд этилмагани сабабли статистика бузилган бўлиши мумкин. Бунинг фонида расмийлар карантинни 31 январгача узайтирдилар. Бунгача деярли барча дўконлар, кафе ва ресторанлар, таълим муассасалари ёпиқ бўлади.  

Уйдан фақат фавқулодда эҳтиёж билан чиқиб кетиш мумкин бўлган Чехия Республикасида инфекциянинг тарқалишини тўхтатишнинг иложи йўқ. Ноябрь ойи охири касалланиш пасайганидан сўнг, , декабрь ойининг бошларида яна кескин кўтарилиш кузатилди. Ҳозирда Чехияда аниқланган ҳолатлар сони кунига ўртача 17 мингдан ошмоқда.

Испанияда декабрь ойининг бошига нисбатан деярли икки баравар кўп ҳолатлар қайд этилган – кунига 12 мингтагача. Бир ҳафта ичида мамлакатда юқтирганлар сони 4 фоизга ошди. 

Италияда янги йилнинг биринчи кунларида касалликнинг ўсиши сабабли ҳафталик ўсиш янада юқори бўлди – 5,6 фоиз.

Ўлимнинг кўтарилиши

2021 йилнинг биринчи ҳафтасида дунёда коронавирус туфайли 77 минг ўлим қайд этилди. Бу 2020 йилнинг сўнгги эетти кунидаги билан бир хил. 
Коронавирусдан ўлим асосан бир неча мамлакатлар ҳисобига ортмоқда. Хусусан, АҚШда кунига 4 минг, Буюк Британия ва Германияда 1000 дан ортиқ ўлим қайд этилмоқда. Бу декабрь бошига нисбатан икки баравар кўп. 

Энг қийин вазиятлардан бири Мексикада ривожланмоқда. Июнь ойидан бери биринчи марта мамлакатда кунига 1000 та ўлим қайд этилди. Шу билан бирга, вирусни юқтириб олган ҳар ўн биринчи одам вафот этмоқда. Бу сайёрадаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

272

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг